Россиянинг Sanshiro Maru балиқчи кемаси Япон денгизида атроф яхши кўринмаслиги туфайли, моторли пластик қайиқ билан тўқнашиб кетди, оқибатда бир киши ҳалок бўлди, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳодиса Великая Кема қишлоғидан тўрт миль масофада юз берди. «Натижада қайиқ чўкиб кетди. Балиқчи кема ўша қайиқдаги икки кишини бортга чиқариб олди. Яна бир киши жонсиз бўлган, қайиқда жами уч киши бўлган», — дея маълум қилди «Владивосток» денгиз қутқарув-координация маркази.
Изоҳ (0)