Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасида АҚШ делегацияси мамлакат вакиллари билан музокараларда иштирок этиш учун Шимолий Кореяга етиб борганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
АҚШ президентига кўра, делегация Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўртасидаги учрашув тафсилотларини муҳокама қилади.
«Шимолий Кореянинг беқиёс салоҳияти борлиги, бир кун келиб иқтисодий ва молиявий жиҳатдан буюк давлатга айланишига чиндан ҳам ишонаман. Ким Чен Ин билан бу борада якдилмиз. Бу албатта рўй беради!» — таъкидлади Трамп.
Изоҳ (0)