Исроил Ғазо сектори билан чегара бўйлаб денгиз тўсиғини қуришни бошлади ва қурилишни йил охиригача якунламоқчи, деб ёзади «РИА Новости» мамлакат мудофаа вазирлигига таяниб.
Сиртидан тиканли сим билан қопланган тош тўлқин қайтаргич ғов яҳудий давлатини Фаластин денгиз кучларининг бостириб киришидан ҳимоя қилиши керак, улар авваллари ҳам Исроилга қирғоқ орқали десант туширишга уринган.
Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерманнинг таъкидлашича, тўсиқнинг барпо этилиши Ғазо секторида ҳукмронлик қилувчи ҲАМAС ҳаракатининг режаларини барбод қилади ва унинг «стратегик қуроли»ни пучга чиқаради.
Исроилнинг анклав билан қуруқликдаги чегараси аллақачон деворлар билан тўсилган, бунга қўшимча равишда, ҳукумат жангарилар туннелларидан ҳимояланиш учун ер ости тўсиғини қурмоқда.
Изоҳ (0)