Колумбияда президент сайловининг биринчи босқичи якунланди, деб ёзади «Корреспондент.net» маҳаллий телевидениега таяниб.
Номзодлардан ҳеч бири ғолиб бўлмаган. Миллий сайлов кенгаши маълумотларига кўра, Иван Дуке ва Густаво Петро етакчилик қилмоқда.
Бюллетенларнинг 94,42 фоизи ҳисоблаб чиқилгач, Дукега овозларнинг 39,15 фоизи, Петрога эса — 25,08 фоизи берилганлиги маълум бўлди.
Биринчи босқичда ғолиб бўлиш учун номзод 50 фоиз ва яна битта овоз тўплаши керак. Иккинчи босқич 17 июнга белгиланди.
Изоҳ (0)