Apple компанияси айни вақтда Star номи остидаги янги қурилмалар устида фаол иш олиб бормоқда. Бу биринчи АРМ процессорли MacBook ва iOS асосидаги биринчи ноутбук бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Hi-tech Mail.Ru» хабар берди.
Star лойиҳаси айни вақтда намуна босқичида бўлиб, Apple’нинг Хитойдаги ҳамкори бўлган Pegatron ихтиёрида турибди. Бир нечта қурилма Купертинога Apple ходимлари томонидан текшириш учун жўнатилган. Намуналарнинг 2018 йил январь ойидан буён ишлаб чиқиришда эканлиги айтилмоқда.
Қурилма сенсорли экранга, SIM карта учун слотга, GPS, компас, сувдан ҳимоялагичга, шунингдек, Маc компьютерларида ишлатиладиган EFI (Extensible Firmware Interface) тизимига эга бўлади.
Изоҳ (0)