Афғонистон полицияси Покистон билан чегарада 9,8 тонна портловчи модда ортилган юк машинасини қўлга олди. Бу ҳақда 28 май, душанба куни афғон ИИБ баёнотига таяниб, 1TV телеканали хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Юк машинаси 26 май, шанба куни Торкхам чегара ўтиш қисмида қўлга олинган. Хавфли модда мева қутилари остига яширилган эди. Тўрт киши қўлга олинган.
Мамлакат ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, террорчилар юкдан ҳужумларни амалга ошириш учун фойдаланишни режалаштирган.
Изоҳ (0)