Galileo зонди томонидан 1997 йилда йиғилган маълумотларнинг таҳлили олимларга Юпитернинг йўлдоши бўлган Европада фаол гейзерлар мавжудлигининг навбатдаги исботини топишга ёрдам берди. Бу унинг сувларидаги ҳаётни излашни осонлаштиради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Олимлар фаол гейзерлар борлигини аниқлаш учун нима сабабдан 20 йил кетганини тушунтирган. Унга кўра, Galileo жамоаси шунчаки гейзерларни кўриш ҳақида ўйламаган ва уларнинг изларини қидирмаган. Бундан ташқари, гейзерларни аниқлаш мураккаб компьютер моделли ҳисоб-китобларни талаб қилган, 1997 йилда эса уларни тузишнинг имкони бўлмаган.
Юпитернинг энг йирик тўртта йўлдошидан бири бўлган Европада кўп километрли муз қатлами остида суюқ сув океани мавжуд. Олимлар Европа океани Ердан ташқаридаги ҳаётнинг ҳақиқий манбаларидан бири деб ҳисобламоқда. Сўнгги йилларда астрономларнинг аниқлашича, бу океанда юзадаги муз газ ва минераллар билан алмашиниб туради, шунингдек, унда микробларнинг яшаши учун зарур бўлган моддалар ҳам мавжуд.
Изоҳ (0)