Яқин бир неча кун ичида Қуёш фаоллигининг сезиларли даражада ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда, NASA астрономларига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Фаоллик ошишининг сабаби Қуёшнинг кўринадиган томонида жорий йилдаги энг катта Қуёш доғларидан бирининг пайдо бўлиши ҳисобланади. Бу эса бевосита Қуёш тожида магнит ва электр энергиясининг ошишига олиб келади, дея маълум қилди россиялик астрономлар.
Умумий фаолликнинг сезиларли ошишига қарамасдан, унинг кутилаётган чақин вақтидаги кўрсаткичлари паст баҳоланмоқда. Бу эса чақин энергияси захирасининг камлиги билан изоҳланмоқда.
Изоҳ (0)