Хитойнинг Миллий космик агентлиги мукаммал «Сюэцяо» сунъий йўлдошини келаётган дам олиш кунлари учиришни режалаштирмоқда. Унинг орбитаси Ердан рекорд даражадаги латта узоқликни, Ойнинг «қоронғу томони»ни қамраб олади. Суъий йўлдош Хитойнинг Ойдаги зондларига хизмат кўрсатади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Агентлик томонидан маълум қилинишича, агар об-ҳаво халақит бермаса, сунъий йўлдош якшанбага ўтар кечаси ярим тунда Сичань космодромидан учирилади. Ер орбитасига чиққач, зонд Ой томонга йўл олади ва унинг «қоронғу томони»дан 64 минг километр масофада жойлашади.
«Сюэцяо»нинг мукаммаллиги шундаки, у Ер аҳолиси учун йўлдош вазифасини бажармайди, балки Ер сайёрасини Ойнинг «қоронғу томони»даги аппаратлар билан боғлайди.
Изоҳ (0)