Россия пойтахти Москва шаҳридаги Третьяков галереясида Илья Репиннинг «Иван Грозний ва унинг ўғли Иван 1581 йил 16 ноябрда» номли картинаси вандализм қурбонига айланди. Асарга жиддий зарар етган, бироқ шоҳ ва шаҳзоданинг юзи ва қўли зарар кўрмаган. Асарга зарар етказган эркакнинг айтишича, у маст бўлган ва асар унинг жаҳлини чиқарган, деб хабар беради «РИА Новости».
Музей томонидан маълум қилинишича, ҳодиса муассаса ёпилишидан олдин юз берган. Ташриф буюрувчилардан бири деярли бўш қолган Репин залига музей ходимларидан ўтиб кирган ва ойнаванд асарга метал тўсиқ устуни билан бир нечта зарба берган.
Зарбалар натижасида асарни ҳарорат ва намлик ўзгаришидан сақловчи қалин шиша қатлам синган. Картинага жиддий зарар етган. Унинг марказий қисмидаги шоҳ тасвирида учта жой йиртилган. Шиша тушишидан эса бадиий муаллифлик роми жиддий зарар кўрган. Бахтли тасодиф туфайли асарнинг энг қимматли қисми бўлган шоҳ ва шаҳзоданинг қўли ва юзига зарар етмаган.
Изоҳ (0)