Афғонистон шарқидаги Нангархар вилоятида АҚШнинг учувчисиз аппарати «Толибон» ҳаракатининг уч жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда Haama Press агентлигига таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.
Фото: Google Images
Ҳалок бўлганлардан бири — толибонларнинг дала қўмондони Аҳмад Гул Сангарий.
Агентлик маълумотларига қараганда, ўлдирилган қўмондон теракт амалга ошириш, хавфсизлик хизмати марраларига ҳужум қилиш, миналар ўрнатиш ва давлатга қарши бошқа жиноятларда (диверсия) гумон қилинган.
Учувчисиз аппаратнинг вазифаси Суркх Род туманида жангарилар уясини йўқ қилишдан иборат эди.
Изоҳ (0)