Жаҳонгир Ортиқхўжаев икки кунлик ташриф билан Москва шаҳрида бўлди (фото)
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги делегацияси икки кун давомида Москвада бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Делегация аъзолари шаҳар маъмурияти билан учрашув ва музокаралар ўтказди, «Заряде» боғи ҳамда Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси каби бир қатор объектлар билан танишди.
Ташриф доирасида Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида «Тошкент Сити» лойиҳаси тақдимоти ташкиллаштирилди.
Изоҳ (0)