Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 24 май, пайшанба куни республиканинг 100 йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисидаги фармойишни имзолади, деб хабар қилди Sputnik.
Ҳужжатда қайд айтилишича, Озарбайжон етакчиси 2015 йил 18 ноябрда Боку суди томонидан ўта оғир жиноятлар учун судланган 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Тоҳир Алиевни афв қилган.
Ушбу фармойишга кўра, афв 600 дан ортиқ кишига нисбатан қўлланилди.
Уларнинг аксарияти озодликдан маҳрум қилиш муддатининг қолган қисмидан озод қилинган, қолганлари эса шартли жиноий жазодан озод қилинган.
Изоҳ (0)