Шавкат Мирзиёев 26 май куни Грузия миллий байрами – давлат мустақиллиги тикланган кун муносабати билан президент Гиоргий Маргвелашвилини қутлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
1991 йилнинг 31 март санасида Грузияда мамлакат мустақиллигини қайта тиклаш бўйича референдум ўтказилган. Мазкур референдум 1918 йилнинг 26 майида қабул қилинган мустақиллик Актига асосланган бўлиб, бу СССР таркибидан чиқишни англатган. Референдумда сайловчиларнинг 90,5 фоизи иштирок этган, уларнинг 98,93 фоизи давлат мустақиллиги учун овоз берган.
Изоҳ (0)