Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов «Мультипликацион фильмлар студияси» давлат унитар корхонаси директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» миллий агентлиги маълум қилди.
«Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 7 августдаги «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги «Ўзбеккино» миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига асосан ташкил этилган.
Маълумот учун, Обид Асомов охирги пайтларда «Milliy TV» телеканалида эфирга узатилаётган «Кулиш шарт» шоусини олиб бораётганди.
Изоҳ (0)