Жорий йилнинг 26—31 май кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича «Санкт-Петербург губернатори кубоги» жанглари бўлиб ўтади, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
«Михайловский манеж» спорт мажмуаси мезбонлик қиладиган турнирда Европа, Осиё, Африка ва Американинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган боксчилар иштирок этади. Мазкур халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон термаси беллашувларда қуйидаги таркибда иштирок этади:
- -49кг: Ҳасанбой Дўсматов
- -52кг: Жасурбек Латипов
- -56кг: Мирзобек Мирзаҳалилов
- -56кг: Шаҳобиддин Зоиров
- -60кг: Шунқор Абдурасулов
- -64кг: Алиёр Норалиев
- -64кг: Иқболжон Холдоров
- -69кг: Маҳмуд Ғоипов
- -69кг: Фазлиддин Мелибоев
- -75кг: Исроил Мадримов
- -81кг: Бектемир Мелиқўзиев
- -91кг: Санжар Турсунов
- +91кг: Баҳодир Жалолов
Шунингдек, ўзбекистонлик Алишер Полвонов турнирда ҳакам сифатида фаолият олиб боради.
Таъкидланишича, терма жамоа Россиянинг шимолий пойтахтига ўзининг энг кучли таркиби билан йўл олди. Марат Қурбонов бошчилигидаги терма жамоа мураббийлар штаби ушбу турнир орқали Осиё ўйинларида иштирок этадиган боксчилар жисмоний ва функсионал ҳолатини яна бир бор синовдан ўтказади.
Изоҳ (0)