«Монако»нинг колумбиялик ҳужумчиси Радамель Фалькаога солиқлардан қочгани учун қаттиқ жазо тайинланди, деб ёзади «Sports.ru».
Қайд этилишича, Фалькаога 16 ойлик қамоқ жазоси ва 9 миллион евро миқдорида жарима белгиланган.
Аммо испан қонунчилигига кўра фақатгина икки йилдан ортиқ муддатга қамалганлар жазони қамоқхонада ўтайди, шу боисдан Радамель фақат белгиланган жаримани тўлайди, холос.
Мадриднинг «Атлетико» клубида 2011 йилдан 2013 йилгача фаолият олиб борган Фалькао ўз даромадлари ҳақида ёлғон маълумотларни тақдим этиш ҳамда 5 миллион евродан ортиқ миқдордаги молиявий фирибгарликларни амалга оширишда айбдор деб топилган.
Изоҳ (0)