Лондоннинг «Арсенал» клуби жамоанинг янги бош мураббийини оммага таништирди. У испаниялик 46 ёшли Унаи Эмери бўлиб, янги бош мураббий жамоада 22 йил фаолият олиб борган Арсен Венгернинг ўрнини эгаллади.
Унаи Эмери янги иши борасида ўз фикрлари билан билан бўлишди.
Буюк жамоалардан бири сафига қўшилганимдан мамнунман. «Арсенал» ўйин услуби ва ёш футболчиларга эътибори жиҳатидан машхур ва севимли. Менга Лондон клуби тарихида янги саҳифани бошлаш топширилганидан хурсандман. Катта клуб, ажойиб шаҳар ва зўр стадионда иш бошлашимни интизорлик билан кутяпман. Мен жамоадаги футболчиларга ишонаман. Совринларни ютиб олиш учун меҳнат қиламиз. Навбатда турган мақсад — Европа Чемпионлар Лигасига қайтиш. Мен тўпни назорат қилиш тактикасини яхши кўраман, бу «Арсенал»га ҳам тўғри келади. Жамоа тўпсиз қолса, футболчилар фаол прессинг қилишлари керак. Бу жиҳатлар мен учун муҳим. Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонамиз деб ваъда беролмайман, бироқ бунга эришиш учун қаттиқ меҳнат қиламиз. Бунга ишончим комил.Эмерининг сўнгги иш жойи — ПСЖда мураббий 2 мавсум давомида 7 та совринга эга чиқди, бироқ Чемпионлар Лигасида ғолиб бўла олмади. 46-ёшли мутахассис «Севилья» билан эса 3 марта Европа Лигасида ғолиб чиққан. Шунингдек, у турли йилларда «Лорка Депортиво», «Альмерия», «Валенсия», «Спартак» жамоаларини ҳам бошқарган.Унаи Эмери, «Арсенал» бош мураббийи
Изоҳ (0)