Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридаги боғда юз берган теракт оқибатида энг камида етти киши ҳалок бўлди, яна 16 киши жароҳатланди, деб хабар беради «Интерфакс».
Портловчи ускунани худкуш-террорчи ҳаракатга келтирган.
Қайд этилишича, полициячилар уни боғга кираверишда тўхтатган. Бироқ террорчи бомбани ҳаракатга келтиришга улгурган эди. Агар у боғнинг ичига кириб борганида қурбонлар сони кўпроқ бўлар эди.
Ҳозирга қадар бирорта террорчилик ташкилоти ҳодиса жавобгарлигини ўз зиммасига олмаган.
Изоҳ (0)