2017 йилда МДҲ божхона хизматларининг ҳуқуқни ҳимоя қилиш бўлинмалари томонидан ноқонуний айланишдаги қарийб 8 тонна наркотик, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари мусодара қилинган. Бу ҳақда 23 май куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари кенгашининг Ҳуқуқни ҳимоя қилиш бўлинмалари раҳбарлари қўмитасининг 17-йиғилишида маълум қилинди, деб ёзади Kazakhstan Today.
Йиғилишда МДҲ мамлакатлари божхона хизматларининг наркотикларга қарши кураш соҳасидаги қўшма фаолияти масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, иқтисодий жиноятлар ва божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Қўмитанинг МДҲ Аксилтеррорчилик маркази билан ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Қўмитанинг навбатдаги мажлиси Қирғизистонда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)