Эртага, 25 май куни Хитойнинг Хоххот шаҳрида дзюдо бўйича Гран-При мусобақаси старт олади. Токиодаги Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини тақдим этадиган мусобақада ўзбекистонлик полвонлар ҳам иштирок этади, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Мусобақа 27 май кунига қадар давом этади ва унда 46 та мамлакатдан спортчилар қатнашади.
Ўзбекистон термаси Гран-Прида қуйидаги таркибда иштирок этади:
Эркаклар:
- -66 кг: Шаҳрам Аҳадов
- -66 кг: Сардор Нуриллаев
- -73 кг: Ғиёсжон Бобоев
- -73 кг: Мирзохид Фармонов
- -81 кг: Шарофиддин Болтабоев
- -90 кг: Шаҳзодбек Собиров
- -100 кг: Муҳаммадкарим Ҳуррамов
- +100 кг: Иҳтиёр Холмуродов
- +100 кг: Бекмурод Олтибоев
- -57 кг: Омонгул Алланазарова
- -70 кг: Гулноза Матниёзова
Изоҳ (0)