«Реал Мадрид» собиқ бош мураббийи Висенте Дель Боске Зинедин Зиданнинг мураббийлик фаолиятини бошлашишига ишонмагани ҳақида сўзлади, деб ёзади «Sports.ru».
«Ўша вақтларда Зиданнинг юлдузли фаолиятидан сўнг мураббийлик фаолиятини бошлашига умуман ишонмагандим. У футболи яккакурашларга бой Италиядан келганди. Шубҳасиз, Зидан жуда катта ва чексиз иқтидорга эга ўйинчи эди ва у испан футболига тезроқ мослашишга ҳаракат қилди, охир-оқибатда эса жуда яхши мослашиб ҳам олди. У «Реал»даги ўйинидан «Ювентус»дагига қараганда кўпроқ лаззат олди», — дейди мураббий.
Маълумот учун «Реал Мадрид» сафида Зидан Висенте Дель Боске қўли остида 2001 йилдан 2003 йилгача тўп сурган.
Изоҳ (0)