Афғонистон жанубида, Қандаҳор вилоятининг шу номли марказида портлаш рўй берди. Унинг оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда EADaily.
Бундан ташқари, 40 киши яраланган.
Воқеа 22 май куни рўй берди. Миналаштирилган транспорт воситаси ҳуқуқ-тартибот ходимлари диққатини тортди, аммо улар портловчи ускунани зарарсизлантиришга улгурмади.
Жабрланганлар Мирвайс шаҳар госпиталига олиб борилди. Уларга ёрдам кўрсатилмоқда.
Президент Ашраф Ғани терактни кескин қоралади.
Ҳозирча бирор гуруҳ диверсия учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)