Жангариларнинг Грознийдаги черковга ҳужуми чоғида ҳалок бўлган ўзбекистонлик зиёратчи Артемий ибодатхона ҳудудига дафн этилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Дафн маросимини черков бош руҳонийси Сергий ўтказди, унда ибодатхона қавмига мансуб ўнлаб киши иштирок этди. Чеченистон муфтийси Салоҳ Межиев ҳам ҳамдардлик билдириш учун келди.
«Бу жиноятни Чеченистонда тинчлик ҳукм сураётгани ёқмаган Аллоҳнинг душманлари амалга оширган. Уларнинг на динга, на исломга алоқаси бор. Ҳатто ғазавот даврларида ҳам пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом чоллар, аёллар, болаларни ўлдирмаслик, ибодатхоналар ва руҳонийларга тегмасликни буюргандилар», — таъкидлади Чеченистон муфтийси.
Изоҳ (0)