Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан янги намунадаги 50, 100, 200, 500 сўмлик тангаларнинг муомалага чиқарилиши режалаштирилаётганлиги муносабати билан эски намунадаги 50 сўмлик ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50 сўмлик, 100 сўмлик, 200 сўмлик, 500 сўмлик банкнотларини муомаладан қайтариб олиш кўзда тутилгани ҳақида хабар берилган эди.
Марказий банк ахборот хизматининг хабар беришича, эски намунадаги тангалар ва банкнотларни банклар орқали янги тангаларга алмаштириб олиш:
- 50 сўмлик, 100 сўмлик тангалар ҳамда 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкнотлар янги намунадаги 50, 100, 200, 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилган кундан бошлаб;
- эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотларни 2019 йил 1 июлдан бошлаб банк кассалари орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг янги намунадаги 50, 100, 200, 500 сўмлик тангаларнинг муомалага чиқариш санаси, уларнинг кўриниши ва тавсифи Марказий банкнинг веб-сайти ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.
Изоҳ (0)