«Ўзбектелеком» Ўзбекистонда Skype, Viber, WhatsApp мессенжерларининг ишидаги муаммоларни бартараф этди. Бу ҳақда Ўзбекистонда АКТни ривожлантириш бағишланган #MITCROADMAP2018 анжуманида компания бош директори Фарҳод Рўзиев маълум қилди, деб хабар беради Spot.
Унинг сўзларига қараганда, компания муҳандислари бир неча кун ушбу муаммони ҳал этиш устида иш олиб борган.
«Биз энг оғриқли муаммоларни ҳал қилишдан бошлаяпмиз. Бир неча кун мобайнида муҳандисларимиз Skype, Viber, WhatsApp ва бошқа дастурларга боғлиқ муаммоларни бартараф қилишди. Эндиликда уларнинг барчаси ишламоқда — фойдаланишингиз мумкин, дўстлар», — дейди «Ўзбектелеком» раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, компания кенг кўламли ўзгаришни бошлаган ва 2020 йилга бориб ўзи учун учта мақсадга эришишни ният қилган:
- Ўзбекистонда 1-рақамли операторга айланиш;
- Мамлакатда энг яхши иш берувчи топ-10 талик рўйхатга кириш;
- Республикада энг олди давлат компаниясига айланиш.
Изоҳ (0)