Instagram ижтимоий тармоғида Mute тугмаси («Эътиборсиз қолдириш») пайдо бўлди. Ушбу тугма конкрет фойдаланувчиларга обуна бўлган ҳолда уларнинг постлари ва тарихини беркитиб қўйиш имконини беради, деб хабар қилди Meduza.
Янги функцияни ишга тушириш учун фойдаланувчи суратининг ўнг юқори бурчагида турган «…» белгисига ёки унинг профилига босиши керак. Mute режимини ўчириб қўйиш ҳам худди шунингдек, профил орқали амалга оширилади.
Беркитиб қўйилган аккаунтга бу борада огоҳлантириш бормайди.
Агарда фойдаланувчи суратда ёки изоҳда қайд этилган бўлса, Mute режими танланганидан кейин ҳам унга хабар бориб туради, шунингдек, ушбу суратни кўриши ҳам мумкин бўлади.
Изоҳ (0)