Гавайи оролларидаги Килауэа вулқонидан отилган лава Тинч океани қирғоқларига етиб борди. Бу ҳақда Associated Press’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Лава оқими вулқондан ғарб томонга 24 километр масофага тарқалган ва Катта оролнинг жанубий қирғоғига етиб борган.
Лаванинг денгиз сувига тушиши кимёвий реакцияни юзага келтирган ва токсик булут ҳосил бўлган. Маҳаллий расмийлар аҳоли ва сайёҳларга вулқонга яқин ҳудудларга яқинлашмасликни тавсия қилмоқда.
Изоҳ (0)