Япониянинг Japan Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing 767 йўловчи лайнери 21 май, душанба куни Токионинг Нарита халқаро аэропортидан учиб чиқаётган пайтида ёниб кетди, деб ёзади «ТАСС».
Гонконгга йўл олган самолётнинг 137 нафар йўловчиси тутунга тўлган салондан шошилинч тарзда эвакуация қилинди.
Уч киши тутундан заҳарланди, уларга ёрдам кўрсатилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолётнинг дум қисмида жойлашган қўшимча қувват блоки ёниб кетган.
Изоҳ (0)