2017/18 йилги мавсум якунига кўра, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Олтин бутса» совринига ҳам эга чиқди.
Месси Испания Ла Лигасида 36 та ўйинда 34 та гол уришга муваффақ бўлди ва шу тариқа 68 очко тўплади. Иккинчи ўринга эса «Ливерпуль» сафида АПЛнинг 36 учрашувида 32 та гол урга Муҳаммад Салоҳ жойлашди.
Таъкидлаш жоиз, Лионель «Олтин бутса» совринини фаолиятида бешинчи бор ютмоқда. Бундан аввал Месси 2010, 2012, 2013 ҳамда 2017 йилларда ҳам ушбу совринни ўзиники қилган эди.
Маълумот учун Топ-5 чемпионатларда урилган ҳар битта гол 2 баллик мезонда баҳога эга бўлади.
Мессининг «Олтин бутса»ни қўлга киритган йиллардаги статистикаси:
- 2009/10 — 34 та гоал
- 2011/12 — 50 та гоал
- 2012/13 — 46 та гоал
- 2016/17 — 37 та гоал
- 2017/18 — 34 та гоал
Изоҳ (0)