Сайловда ғалаба қозониш учун Дональд Трамп жамоаси араб шаҳзодаларининг эмиссари Жорж Надер ва ОАВ манипуляциялари бўйича исроиллик мутахассис Жоэль Замелдан ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
2016 йил сайловларидан уч ой олдин президентнинг ўғли Кичик Дональд Трамп Саудия Арабистони ва БАА шаҳзодаларининг вакили Жорж Надер ҳамда ОАВ манипуляциялари бўйича исроиллик мутахассис Жоэль Замель иштирокида учрашув ўтказилган.
«Эмиссар Жорж Надер Саудия Арабистони ва БААнинг ворис-шаҳзодалари Дональд Трампга ёрдам беришга тайёр эканини унинг ўғлига маълум қилган. ОАВ мутахассиси Жоэль Замель ҳам ўз компаниясининг Трамп сайловолди дастурини тарғиб қилишда кўмак бериши мумкинлигини айтган», — дейилади хабарда. Трампнинг ўғли таклифларни қабул қилган.
Маълум қилинишича, Замелнинг бир қанча компаниялари билан Россиянинг ҳам алоқалари бўлгани аниқланган. Тадбиркорлар Олег Дерипаска ва Дмитрий Риболовлевлар рақибларига қарши онлайн-кампаниялар ташкиллаштиришда ёрдам беришни сўраб Замелга мурожаат қилган. Надер, БАА ворис-шаҳзодаси Муҳаммаднинг вакили сифатида камида икки марта Москвага келган.
Изоҳ (0)