Ўзбекистоннинг Украинадаги дипломатик корпуси ташаббусига кўра 6 июнь куни «Ўзбекистон ва Украина: иқтисодий алоқалар ривожланиши истиқболлари» номли иқтисодий форум бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Форум доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлар кўргазмаси ташкил этилади. Кўргазмада текстиль, пойабзал, маиший техника, озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш моллари, кимёвий ва нефть-кимё маҳсулотлари тақдим этилади.
Форумда иштирок этишга тадбиркорлар ҳамда Ўзбекистоннинг Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Тошкент, шунингдек, Украинанинг Львов, Запорожье, Харьков, Сум, Херсон ва Киев вилоятлари раҳбарияти таклиф этилади.
Изоҳ (0)