Янги зеландиялик телебошловчи Кларк Гайфорд Young Ocean Explorers кўрсатувини тасвирга олиш чоғида ўзининг акула билан курашини суратга олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Дайвер суратда ўзининг ва акуланинг қаерда эканлигини белгилаган. Шунингдек, у ҳодисанинг яна бир пассив иштирокчиси — дельфинни ҳам белгилаган. Кларкнинг сўзларига кўра, делфин унга ёрдамга келмаган.
Якунда бошловчи узун чўп ёрдамида акуладан қутулишга муваффақ бўлган. Экспертларнинг фикрича, акула китлар овқатланганидан кейин қолган балиқ қолдиқлари ва қон ҳидини сезиб, сузиб келган.
Изоҳ (0)