Япониянинг Химедзи шаҳрида кекса аёлнинг уйида номаълум эркак қарийб ярим йил яширинди. Эркак уй эгасидан иккинчи қаватда яширинган, деб ёзмоқда Tengrinews.
Бузғунчи эркакни 90 ёшли аёлнинг ўғли онасини кўргани келиб аниқлаган. Биринчи қаватдаги тушлик вақтида аёлнинг ўғли ғалати овозни эшитган. Текшириш учун иккинчи қаватга чиқиб, хоналардан бирида тахминан 20 ёшли эркакнинг ухлаб ётганини кўрган.
Уй эгаси полиция чақирган ва номаълум бузғунчи қўлга олинган. Бироқ полиция ундан ҳеч қандай маълумот ола олмаган. Аёл ва унинг ўғли бу одам уларга таниш эмаслигини билдирган.
Тахмин қилинишича, йигит ўтган йилнинг 12 декабрида уйга жойлашган. Аёл иккинчи қаватга камдан-кам кўтарилган. Йигит эса уйга киришдан олдин оёқ кийимини ечган ва уни яшириб қўйган, буни эса ҳеч ким сезмаган.
Изоҳ (0)