Ҳиндистонлик ҳарбийлар Т-90С танкидан ноодатий тарзда фойдаланиш усулини топди. Улар танкни импровизация қилинган қўмондонлик машинасига айлантирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Мамлакат қуролли кучлари томонидан эълон қилинган суратда ҳарбий машиналардан бирининг устки қисмига ўриндиқ ўрнатилган. У ердан юқори мансабли ҳарбийлар атрофни кузатиши мумкин.
Сурат 25 минг нафар ҳарбий хизматчи иштирок этган машғулотлар вақтида олинган.
Изоҳ (0)