АҚШнинг Миннесота штатида яшовчи эркак ўрмонга қўзиқорин теришга бориб, икки бошли буғу боласининг жасадини топиб олди, деб хабар беради Science Alert.
Эркак топилма ҳақида ўрмон хўжалиги бошқармасига маълум қилди. Шундан сўнг жониворнинг мурдаси табиий ресурслар вазирлигига етказилди. Жониворнинг жасади келгусидаги тадқиқотлар учун музлатиб қўйилди.
Тадқиқотлар жониворнинг умуртқаси иккига бўлингани ва ундан алоҳида бошларга эга иккита бўйин ўсиб чиққанини кўрсатди.
Жониворнинг ўпкаси охиригача шаклланмагани учун у ўлик туғилган. Буғу боласининг овқат ҳазм қилиш тизими ҳам иккита бўлган. Бироқ улардан фақат биттаси тўлақонли равишда ишлаган.
Изоҳ (0)