Зимбабведа никоҳ тўйига бир неча кун қолган қизнинг қўлидан тимсоҳ тишлаб олганига қарамасдан, у никоҳ тўйини ўтказди. Бу ҳақда Метро нашри хабар берди.
Занел Ндлову ва унинг йигити Жейми Фокс Замбези дарёсида шиширилган қайиқда сузиб юрган вақтда уларга тимсоҳ ҳужум қилган. Ҳайвон қизнинг қўлидан тишлаб олган. Фокс қизни қирғоққа олиб чиқиб, қўлини боғлаган.
Жиддий жароҳатига қарамасдан, қиз никоҳдан ўтишни қолдирмасликка қарор қилган ва ҳодисадан бир неча кун ўтиб, касалхонада никоҳ тўйини ўтказган.
Ўтган йилда Зимбабведа тимсоҳлар ҳужуми оқибатида 21 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)