Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича лойиҳалар билан танишди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Қайд этишларича, Ўзбекистон Давлат раҳбари мутасаддилар эътиборини ушбу соҳада фойдаланилмай турган имкониятлар кўплигига қаратган.
Ўрмон хўжалиги ерларида фойдаланилмаётган имконият кўп.Масалан, писта, ёнғоқ, нўхот, ловия каби харидоргир маҳсулотлар, заъфарон, наъматак ва бошқа доривор ўсимликлардан қанча даромад олса бўлади! Асал етиштириш ҳам мумкин.
Фақат илм, изланиш, ҳаракат керак. Вақти келиб, ўрмон хўжалиги алоҳида йирик соҳага айланиши зарур.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)