Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати бригадаси учун зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлари рўйхатига тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Август ойининг иккинчи ярмидан бошлаб тез тиббий ёрдам бригадаси иши учун зарур бўлган айрим тиббий буюмларга нисбатан янги талаблар амал қила бошлайди.
Чунончи, ҳар бир бригадага камида 20 жуфт бир марта ишлатиладиган қўлқоплар ажратилади (ҳозир бир жуфт). Ҳажми 2, 5 ва 10 грамм бўлган шприцлар сони ҳар бир тури бўйича 5 донадан 10 донагача оширилади.
Бундан ташқари, ҳар бир бригада учун зарур бўладиган тиббий пахта миқдори аниқлаштирилди – 100 грамм. Стериль ва ностериль бинтлар 2 донадан бўлиши керак.
Изоҳ (0)