Ҳар йили бутун жаҳонда 20 май метрология куни сифатида кенг нишонлаб келинади. Шу муносабат билан «Ўзстандарт» агентлиги Ўзбекистон миллий метрология институтининг ташаббуси билан илмий-амалий анжуман ташкил этилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.
Жорий йилда Бутунжаҳон метрология куни «Халқаро ўлчамлар тизимининг доимий эволюцияси» шиори остида нишонланмоқда.
Конференция иштирокчилари «Ўзстандарт» агентлиги ва таркибий бўлинмалари етакчи метролог-мутахассисларининг маърузалари бўйича мамлакатимизда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича бажарилаётган ишларнинг ҳолати ва шу фаолиятни ривожлантириш асосий йўналишлари билан танишиб, метрология соҳасидаги янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларининг муҳокамаси бўлиб ўтди.
«Метрология – 2018» конференцияда Тошкент давлат техника университети ҳамда Андижон давлат университети, Мудофаа вазирлиги ва Тошкент кимё-технология институти, Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси ва Навоий машинасозлик заводи, «Unicon.uz» ДУК ва «Пахта илмий маркази»нинг мутахассислари ҳам ўз маърузаларини тақдим этади.
«Метрология – 2018» конференция иштирокчилари «Ўзстандарт» агентлиги мажлислар залининг фоесида «ЎзММИ» ДКда қўлланиладиган ўлчаш техникасининг янги намуналари кўргазмаси билан ҳам танишди.
Изоҳ (0)