Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси Ғазо сектори чегарасидаги Рафах шаҳрида жойшланган назорат-ўтказиш пунктини очиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Рамазон ойи вақтида фаластинликлар бемалол ушбу ўтказиш пунктидан фойдаланишлари мумкин, деб хабар беради «Интерфакс».
«Бу каби қарор Ғазо секторида яшаётган аҳолининг қийинчиликларини камайтириш мақсадида қабул қилинди», — деб ёзади Миср президенти ўзининг Facebook’даги саҳифасига.
Рафах шаҳридаги назорат-ўтказиш пункти — Ғазо секторига уланган ва исроилликлар томонидан назорат қилинмайдиган ягона транспорт йўли. Миср ҳукумати сўнгги йилларда хавфсизлик нутқаи назаридан уни ёпиб қўйган эди.
Изоҳ (0)