Владимир Путин «Ростех» давлат корпорациясининг раҳбари Сергей Чемезов билан бўлиб ўтган учрашувда «Кортеж» лойиҳасига кирувчи автомобилларини оммавий ишлаб чиқариш лозимлигини таъкидлади, деб хабар беради «РИА Новости».
Шунингдек, Россия президенти исталган одам бу турдаги машиналарни сотиб олиши мумкинлигига умид билдирди. Чемезов ўзига кўплаб бадавлат инсонлар қўнғироқ қилиб, «Кортеж» автомобилини сотиб олиш ниятида эканликларини маълум қилди.
Путиннинг фикрича, «Коржет» линиясидаги микроавтобуслар ҳам яхши чиққан: улардан болали оилалар фойдаланиши мумкин.
Шунингдек, президент инаугурация вақтида фойдаланилган ҳукумат лимузини ҳақида ҳам ижобий фикр билдирди.
Чемезовнинг маълум қилишича, «Кортеж» лойиҳасидан нафақат лимузин, седан ва минивэнлар, балки мотоцикллар ҳам ўрин олади.
Изоҳ (0)