Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Конго демократик республикасида Эбола вируси чақирган касалликка чалиниш хавфи даражаси ўта юқори эканлигини маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Аввалроқ ташкилот Конго демократик республикасида қайд этилган Эбола вируси чақирган илк касаллик ҳолати шаҳар ҳудудида рўйхатга олинганини, бу эса касалликнинг янада кенг тарқалиши билан хавфли эканлигини маълум қилган эди.
«Воқеаларнинг бундай ривожланиши хавотирга сабаб бўлади», — дейди ЖССТ директори Тедрос Аданом Гебрейесус.
Бироқ, у ҳозирда соғлиқни сақлаш органларида Эбола билан курашиш учун аввалгидан кўпроқ воситалар мавжудлигини таъкидлаган.
Айни вақтда Конго демократик республикасида Эбола вируси чақирган касалликка чалиниш бўйича 40 дан ортиқ ҳолат қайд этилган.
Бу мамлакатда вирус аниқланган 1976 йилдан бери касаллик кенг тарқалган тўққизинчи ҳолат ҳисобланади.
2017 йилда Конго демократик республикасида Эбола вирусидан саккиз киши вафот этган эди.
Изоҳ (0)