Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 14 май куни ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментидан тушган ҳужжатларга кўра, Наманган вилояти, Чуст туманида яшовчи Н.А. Зафаробод қишлоғи ҳудудидаги айланма йўллар орқали Қозоғистонга чиқиб кетмоқчи бўлади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган чегара посбони Ф.Т.га фаол қаршилик кўрсатиб, унинг оёғи ва кўкрагига пичоқ уриб жароҳат етказади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)