Тошкент вилояти ИИБ томонидан хабар берилишича, 2018 йил 13 май куни соат 23:30 да Бўстонлиқ туманида яшовчи 1989 йилда туғилган Х. О. уйи олдида Бурчмулло ўрмон хўжалиги касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси, 1999 йилда туғилган А. Й.ни ўзаро жанжал натижасида ошхона пичоғи билан оёқ ва думба соҳасига санчиб олиб, тан жароҳати етказган.
Суд-тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, А. Й. олган жароҳатлари оғирлик даражасига кўра «енгил» тан жароҳати эканлиги кўрсатилган.
Бўстонлиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2018 йил 14 май куни Х. О.га нисбатан Жиноят Кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)