Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги автобусларда янги тўлов тури йўлга қўйилди, деб хабар беради «Самаркандский вестник».
Ҳозирча 6, 12, 14, 32, 41, 61, 67, 71-йўналишларида қатновчи 70 та автобусда синов тариқасида йўл кира махсус пластик карта орқали тўланмоқда. Бунда манзилига етган йўловчи автобус эшиги олдига ўрнатилган «Валидатори» махсус аппаратига пластик картасини текизиб, тушиб кетаверади», – дейди Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги вилоят бошқармаси мутахассиси Фарход Норқораев.
Maxсус пластик карталар Самарқанд шаҳридаги жетон сотиш шохобчаларида сотилмоқда.
Ушбу пластик картага аввалдан пул ўтказиш лозим бўлади.
Изоҳ (0)