Самарқанд шаҳрида 15 май куни номаълум шахс «Самарқанд—Зарафшон» темир йўл бекатлари оралиғида «Қарши—Самарқанд—Тошкент» йўналишида қатновчи «Афросиёб» тезюрар поездининг ойналарига тош отди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Бунинг оқибатида поезд ойналари дарз кетди. Ҳодиса туфайли жароҳат олганлар бўлмади.
ИИВ ота-оналар, таълим муассасалари ва маҳалла мутасаддиларидан бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ёшлар ўртасида тегишли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни сўради.
Изоҳ (0)