Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 10 май куни Россия пойтахти Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйлари ўртасида Жаҳон Чемпионати старт олган эди.
Ушбу турнирда тарихда биринчи маротаба Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда Покистон билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади, Россияни эса 2:0 ҳисобида мағлуб этиб гуруҳдан кейинги босқичга чиқишга муваффақ бўлди.
Чорак финалда Жамшид Асадов шогирдлари Непални 2:1 ҳисобида таслим қилиб ярим финалга йўл олди. 14 май, душанба куни ярим финал ўйинида Ўзбекистон термаси Бурунди билан тўқнаш келиб, рақибларини 1:0 ҳисобида енгиб мундиал финалига чиққан эди. Финалда эса Покистон билан тўқнаш келишди.
Ҳозиргина якунига етган финал баҳсида ўзбекистонликлар Покистонни пенальтилар сериясида 6:5 ҳисобида мағлуб этиб, Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Терма жамоа қуйидаги таркиб билан мундиалда иштирок этди:
Дарвозабон:
Исламов Сергей
Ҳимоячилар
Шаплов Данил
Очилов Жаҳонгир
Эргашбоев Тоир
Ярим ҳимоячи
Котов Руслан
Караханян Руслан
Эсенбаев Азиз
Шамшилов Эдгар
Ҳужумчи
Сон Салим
Бош мураббий: Асадов Жамшид
Изоҳ (0)