Москвада «Рамазон чодири»нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
13-маротаба очилган «Рамазон чодири» доирасида ой давомида ҳар куни турли мавзудаги суҳбатлар, викториналар, интерактив мулоқот ва фахрий меҳмонлар билан учрашувлар ўтказилади. Бу йилги лойиҳа энг кенг кўламлиси бўлиб, кунига 500 га яқин меҳмонни ўз ичига олади.
16 майдан бошлаб «Рамазон чодири» барча учун эшикларини очади ва анъанага мувофиқ турли миллат ва дин вакилларини ифторликка чорлайди.
Бутун ой давомида бу ерга ташриф буюрувчилар учун Россиянинг миллий республикалари, яқин ва узоқ хориж давлатларнинг кечалари ўтказилади. Жумладан, Ўзбекистон, Туркия, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Ингушетия, Қорачой-Черкесия, Доғистон, Татаристон ва бошқа давлат ҳамда республикалар оқшомлари бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)