Польшалик Томаш Коменда 18 йиллик қамоқ жазосидан кейин қотиллик ва зўрлашда айбсиз деб тан олинди ва озод қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Польшадаги кичик шаҳарчада 18 йил аввал 15 ёшли қиз зўрланган ва совуқда қолдириб кетилган. Бу жиноятни содир этганликда 23 ёшли Коменда айбдор деб топилган. У 25 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Яқинда иш юзасидан янги далиллар пайдо бўлган, хусусан, экспертиза натижалари судланган кишининг айбсизлигини кўрсатган.
Польша Олий суди биринчи инстанция ва апелляция судининг эркакни айбдор деб топиш ҳақидаги қарорини бекор қилган. Суд Томаш Комендани айбсиз деб тан олган.
Энди терговда янги гумонланувчилар бор, иш давом эттирилади. Коменда давлатдан қамоқда ўтган 18 йил учун товон сўрашга ҳақли.
Изоҳ (0)